"Реал" яримҳимоячиси Тони Кроос кеча "Раqо Валекано"га қарши учрашувда ўзининг Ла Лигадаги 50 учрашувини ўтказди.
Дебют баҳсини 2014-йил август ойида "Кордоба"га қарши нишонлаган Германиялик футболчи ўзи иштирок этган Ла Лигадаги 50 учрашувидан 37 тасини ғалаба билан якунлаган. 5 бор дуранг қайд этилган бўлса, яна 8 учрашувда мағлубиятга учраган. Кроос шу баҳслар давомида икки бор - "Райо Валекано" ҳамда "Селта"га қарши учрашувларда гол киритишга эришган.













