"Челси" ярим ҳимоячиси Педро жамоа мухлислари Франсеск Фабрегасга нисбатан салбий муносабатда бўлаётгани борасидаги саволга жавоб берди.
"Фабрегас учун ҳозир жуда қийин, аммо у қийинчиликларни енгиб ўта олади. У руҳий жиҳатдан жуда барқарор.
Мухлислар нима сабабдан хафа эканини тушунаман. Жамоа ва мураббий бундай ҳолатга тушганда мухлислар ўзини бундай тутиши турган гап", - дейди Педро.