Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида жадвалнинг 2 ва 3-поғоналарини эгаллаб турган жамоалар тўқнаш келишди. "Эттиҳад Стэдиум"да бўлиб ўтган баҳсда "Арсенал" "Манчестер Сити"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг дастлабки ярим соат жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш қилишди.Тўп назорати ва вазиятлар бўйича кичик устунлик "шаҳарликлар" томонида бўлган бўлса, Венгер шогирдлари асосан ҳимояланишди. Аммо майдон эгаларининг илк хавфли ҳужуми гол билан якунланди. Тео Уолкот Ўзилдан тўпни қабул қилди ва уни ўнг оёғига тўғрилаб, олис бурчакка аниқ зарба йўллади. Жо Харт зарбани қайтара олмади.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар бошланган пайтда меҳмон жамоа ҳимоячиларининг хатосидан сўнг Ўзил тўпни эгаллаб олди ва чап қанотдан ёрдамга етиб келган Жируни тўп билан таъминлади. Ҳужумчининг зарбасидан сўнг тўп Хартнинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. 2:0.
Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ ўйин намойиш қила бошлашди. "Канонирлар"нинг ҳужумлари хавфлироқ кўриниш олди. Мезбонлар ушбу вазиятларнинг бирортасидан унумли фойдалана олишганида, ўйин тақдири эртароқ ҳал бўлган бўларди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Яя Туре ажойиб гол билан жамоасини ўйинга қайтарди. Қолган дақиқаларда Пеллегрини шогирдлари кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди. Мағлубиятдан қутулиб қолиш учун уларга озгина омад етишмади.
Шу тариқа, "Арсенал" ўз очколарини 36тага етказди ва "Лестер"нинг изидан боришда давом этади. "Сити" эса 32 очко билан 3-поғонада қолди.
АПЛ, 17-ТУР
"АРСЕНАЛ" - "МАНЧЕСТЕР СИТИ" - 2:1
Голлар: 1:0 – 33 Уолкотт, 2:0 – 45 Жиру, 2:1 – 82 Туре.
Арсенал – Чех, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ўзил (Окслейд-Чемберлен, 76), Рэмзи, Уолкотт (Чемберс, 88), Фламини, Кэмпбелл (Гиббс, 70), Жиру.
Манчестер Сити – Харт, Отаменди, Коларов, Санья, Мангаля, Делф (Стерлинг, 46), Туре, Сильва (Навас, 73), Фернандиньо, де Брюйне, Агуэро (Бони, 63).
Огоҳлантиришлар: Сильва (31), Отаменди (48).