Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Арсен Венгер: «Чемпионлик учун курашни давом эттирамиз»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 17-тури доирасида бўлиб ўтган «Манчестер Сити»га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин юқори тезликда кечди. Ўйинчилар майдонда бор кучларини сарфлашди. Биз хавфлироқ кўриндик. Биринчи бўлимда ажойиб голлар урдик, лекин гол ўтказиб юборганимиздан кейин вазият ўзгариб кетди.

Ўйиннинг муҳимлигини тушуниб тургандик. Уолкотт томонидан урилган чиройли голдан кейин ўзимизга бўлган ишонч ортди. У ўйинимизга қандайдир ўзига хослик киритади.

Қарши ҳужумларда бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Шундан сўнг майдонга Бони ва Навас туширилди. Улар ўйинни бутунлай ўзгартира олишди. Мен Турени 15 ёшлигидан бери биламан, у ҳар қандай позицияда ўйнай олади. Яя ўйин сўнгида кўплаб ажойиб голлар урган, аммо буниси алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Ҳозирча соврин ҳақида гапиришга эрта, аммо биз чемпионлик учун курашни давом эттирамиз. Бу ғалаба бизга ишонч бағишлайди. Жамоа кучли иродага эга. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришни мақсад қилганмиз.

Ўзилнинг бундай ўйинига ўрганиб қолганмиз. Мен анчадан бери футболда ишлайман ва унинг қанчалик кучли ўйинчи эканини биламан», – дейди Венгер.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:51, 22.12.2015.
Ўқилди: 2748 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.