Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Испан клубларининг бир мавсумдаги энг сермаҳсул триолари ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Эътиборингизга Испания жамоаларининг бир мавсумдаги энг сермаҳсул триолари ТОП-5 лигини тақдим этамиз. 

862bfdf38c02f1725fd803e60edd6702.jpg 

5. Лионель Месси – Давид Вилья – Педро (“Барселона”) - 98 гол 
2010-2011 йилги мавсумда “Барселона” триоси ўз ҳисобига 98 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Табиийки голларнинг катта қисми Месси номига ёзилган. Аргентиналик ўша мавсум 53 бора рақиблар посбонларини ранжитган бўлса. Вилья 23, Педро 22 голга муаллифлик қилган. Каталонияликлар ўша мавсумда Испания чемпионати, суперкубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишган. 

3-4. Лионель Месси – Самуэл Это’О – Тьери Анри (“Барселона”) – 100 гол 
2008-2009 йилги мавсум “Барса” учун омадли келди. Клуб ўзи иштирок этган барча мусобақаларда бош совринга эга чиқди. Гвардиоланинг мураббийликдаги дебют мавсумида унинг уч шогирди умумий ҳисобда 100 та гол киритишди. Бу сафар ҳам Мессининг улуши икки шеригига қараганда кўпроқ. Лео 38, Самуэл 36 ва Тьери 26 марта ўз номларини таблога ёздириб қўйишган. 

3-4. Криштиану Роналду – Карим Бензема – Гарет Бейл (“Реал Мадрид”) – 100 гол
 
Ўтган мавсумда “Реал”нинг ББC триоси ҳам ўз ҳисобига 100 та гол ёзиб қўйди. Голларнинг ярмидан кўпи, аниқроғи 61 таси португалияликка тегишли бўлди. Француз футболчиси 22, уэлслик ярим ҳимоячи эса камтаргина 17 гол урди. Афсуски мавсума давомида кетма-кет 22 та ғалабага эришиб, 100 та гол урган бу учлик совринлардан бебаҳра қолди. 

2. Криштиану Роналду – Карим Бензема – Гонсало Игуаин (“Реал Мадрид”) – 118 гол 
2011-2012 йилги мавсумда Моуриньонинг “Реал”и Гвардиоланинг “Барса”сининг гегемонлигига чек қўйиб, малакат чемпионатида зафар қучди. Ўша мавсумда Роналду, Бензема ва Игуаин триоси 118 гол урган эди. Роналду 60 гол урган бўлса, Карим 32 ва Гонсало 26 марта рақиб посбонларини ранжитишга муваффақ бўлган. Эътиборли жиҳати Бензема ва Игуаин кўпинча бир-бирларини алмаштиришар эди. Балки ана шу уч ўғлон бир вақтнинг ўзида кўпроқ ўйнаганларида голлари сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди. 

1. Лионель Месси – Неймар – Луис Суарес (“Барселона”) – 122 гол 
2014-2015 йилги мавсумда “Барса”нинг МСН триоси рекордларни ўрнатиб ташлашди. Каталонияликлар учлиги мавсум давомида 122 та гол уриб жамоасининг “требл” қайд этишига катта ҳисса қўшишди. Бу голларнинг 58 таси Лео, 39 таси Неймар ва 25 таси Луис ҳисобига ёзилди. Ушбу трио бу йилги мавсумни ҳам ҳозиргидек давом эттирса, бу рекордни яна янгилаши мумкин. 

Фурқат Юсупов 

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:55, 23.12.2015.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.