Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Азиз Ашуров: «Кумирим- Икерь Касильяс»

Баҳо:
+ | -

Футболда, дарвозабон ярим жамоа, деган гап бор. «Қўқон-1912» жамоасининг бу йилги натижаларида жамоа дарвозабонларининг ҳам беқиёс ҳиссалари бор. Биз бугун  республикамизнинг  таниқли дарвозабонларидан бири Азиз Ашуровни суҳбатга тортдик.

Азиз нима учун айнан дарвозабонликни танлагансиз ?

– Болалигимда маҳаллада катталар футбол ўйнашарди. Дарвозада эса дадам турардилар. Мен эса дадамнинг мухлислари эдим.  Шунда катта бўлсам дарвозабон бўламан деган орзу пайдо бўлган. Секин-аста мактабда ўқиб юрган пайтларимиз ўзим ҳам дарвозада туришни бошладим. Ҳозир жамоамизда спорт директори бўлиб ишлаётган Шуҳрат ака Мўминов қўшнимиз эдилар ва мени ҳаракатларимни кўриб, ўзлари астойдил шогирдликка олдилар. Эсимда кичкина бола эдим Шуҳрат ака мени елкаларига кўтариб югурар эдилар. Биринчиси дадам, кейин Шуҳрат ака дарвозабон бўлишимга сабабчи бўлишган десам хато бўлмайди.

Демак биринчи устозингиз Шуҳрат Мўминов эканда?

– Албатта, Шуҳрат ака мени қўлимдан етаклаб футболга олиб келган устозим. У кишидан бир умр миннатдорман. Шуҳрат ака нафақат мени балки Азиз Тўхтабоев, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамовларнинг ҳам устози. Шу ўринда устозимизга соғлик, оилаларига тинчлик ва файзу барака тилайман.

photo_2015-12-24_03-16-16

-“Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги натижалари ва ўзингизнинг бу мавсумдаги ўйинларингиздан қониқдингизми ?

– Аввало жамоамизнинг натижалари ҳақида гапирсам, қайсидир маънода натижамиздан қониқдим. Сабаби жамоамиз узоқ танаффусдан кейин яна олий лигага қайтди. Биринчи мавсум учун ёмон натижа қайд этмадик.Тўғри баъзи уй ўйинларимизда мухлисларимизни хурсанд қила олмадик, лекин мавсум якунланишига 3-4 тур қолганда олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Бу дебют мавсум учун менимча яхши ҳолат. Энди келгуси мавсумда янада юқори мақсадларни кўзлаб ҳаракат қилсак, секин-аста ҳаммаси яхши бўлади. Ўзимнинг ўйинимга келсам, бу йил 11 та ўйинда майдонга тушдим. Менимча, қўпол хатога йўл қўймадим. Лекин бу дегани ўйинимдан қониқдим дегани эмас. Қайси футболчи ўз ўйинимдан қониқдим деса, бу ўша ўйинчини ўсишдан тўхтаганини билдиради. Ҳар қандай голда давозабонни хатоси бўлади. Уч ҳужумчига бир ҳимоячи қолганда ҳам, бирга-бир вазиятда урилган голда ҳам, ҳатто пенальтидан урилган голда ҳам дарвозабоннинг маълум хатоси бўлади. Чунки дарвозабон химоячини ўз вақтида огоҳлантирмаган бўлиши мумкин. Дарвозабон гапириб ўйнаши керак доим, оғзи билан ҳам ишлаши керак.

Сизни кумирингиз қайси дарвозабон ? Олий лигада  энг кучли дарвозабон ким сизнингча?

– Дарвозабон сифатида кумирим Икер Касильяс. Касильяс ўзининг ажойиб ҳаракатлари ва фантастик реакцияси билан лол қолдиради. Кейин бир неча йилдан буён бирдек ўйнаётган Буффонни ўйинларини ёқтираман. Ҳозирги кунда “Барселона” дарвозасида турган Раул Браво ҳам жуда яхши ўйинн намойиш қилмоқда. Айниқса, у оёқда ҳам яхши ўйнар экан. Нойердан хам чиройли ўйнаяпти Браво. Олий лигамизга келсак, менимча ҳамма деярли бир-бирига яқин савияда ўйин кўрсатяпти. Ҳаммаям хато қиляпти. Лекин Игнатий Нестеровни ўз ишига профессионал ёндашиши, меҳнаткашлиги ёқади. У билан бирга ишлаганман, ўз устида тинмай ишлайди. Павел Бугалони одамийлиги ёқади.

Келгуси мавсумда олий лигада легионер дарвозабонлар бўлмаслиги ҳақида қарор чиқди. Сизнингча бу тўғрими?

– Менимча бу энг тўғри қарор бўлди. Агар четдан ҳақиқатан кучли дарвозабон келса, бизикилар ундан нимадир ўрганса бу яхши. Лекин ҳозирча бундай дарвозабон менимча келмади бизга. Бизга келган легионер дарвозабон ҳатто Россияда биринчи лигасида ўйнайди ёки йўқ. Бунинг натижсида ўзимизни ёш дарвозабонларимиз захирада ёки ўринбосарлар таркибида қолиб кетяпти. Мен олимпия термасида дарвозада турган вақтларим  жамоамнинг асосий дарвозабони эдим. Игнатий ҳам Санжар Қувватов ҳам асосий таркиб дарвозабонлари эдилар. Ҳозир олимпия терма жамоамизни дарвозабонлари эса захирада қолиб кетишяпти. ПФЛнинг бу қарори ёш дарвозабонларга имконият деб ўйлайман. Терма жамоаларимиз учун керакли қарор қабул қилинди.

photo_2015-12-24_03-16-08

Сиз учун дарвозада туриш қийинми ёки захира ўриндиғидан уйинни кузатишми ?

– Ўйин давомида скамейкада ўтириш оғир. Ўз шаҳримда ўйнаётган ўйинларда айниқса икки ҳисса қийин. Юқорида айтдим бу мавсумда уйда баъзи ўйинларни ютқазиб қўйдик, айниқса ўша ўйинларда жамоага ёрдам бера олмаганингдан қийналади одам. Жароҳат бўлади ёки захирада қоласиз. Наилож дарвозада бир киши туради. Ўтган йили биринчи лигада ўйнаб деярли ҳамма ўйинларда ютдик, мухлисларимизни  ғалабага ўргатиб қўйдик. Энди бу олий лига, катта фарқ бор. Олий лигада қайси жамоа яратилган вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ютиб кетади. Баъзида омадга ҳам боғлиқ. Лекин барибир ютқазсак қўқонлик ўйинчилар энг кўп қийналамиз.

-“Қўқон-1912” дарвозабонларининг бир-бирлари билан оқибатларига ҳамманинг ҳаваси келади. Бир-бирларинг билан муносабатларинг ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.

– Биз Андрей Бакланов билан футболда ҳам, ҳаётда ҳам ака-укадекмиз. Мураббий ўйинга Андрейни қўйса ҳам мени қўйса ҳам бир-биримизга олақишлаб, бир-бирмизни қўллаб турамиз доим. Бу йил Руслан Матниязов ва Асилбек Омонов бирга ишлади, улар ҳам яхши йигитлар. Маҳоратли дарвозабонлар. Руслан уйда “Пахтакор” билан ўйнаганимизда   қандай ўйин кўрсатганини ўзингиз кўрдингиз. “Бунёдкор” билан охирги ўйинда йирик ҳисобда ютқазган бўлсак-да, Русланни бирорта голда айби йўқ. Асилбек ҳам ўринбосарларимизни бу йилги натижаларига ўзини муносиб ҳиссасини қўша олди, деб ўйлайман. Мана натижада олимпия терма жамоамизга чақирилди.

Янги мавсумга жамоани Мурод Исмоилов тайёрлайдиган бўлди. Сиз нима кутяпсиз янги бош мураббийдан ?

– Аввало ҳаммамизни омадимизни берсин, шу жумладан Мурод аканинг ҳам. У киши ҳам албатта яхши ниятлар билан келишган. Мен шу кунгача ишлаган барча мураббийларимдан миннатдорман. Вадим Абрамов , Виктор Жалилов, Сергей Ковшов ва Рустам ака Абдуллаев  билан ишладим. Бу мураббийларнинг барчасининг ўз иш услублари бор. Барчаларидан хурсандман. Мурод акани эса ўйинларини томоша қилиб катта бўлдик. Орзу қилардим шундай зўр футболчилар билан ўйнайманмикан деб. Мана насиб экан бирга ишлаш насиб қилди.  Албатта ҳамма ҳам жамоасини  ютишини ҳоҳлайди. Жамоамизга келгуси мавсум омадли келишини тилайман.

Мухлисларигизга тилакларингиз ?

– Мухлисларимизни келаётган янги йил билан табриклайман. Янги йилда барчаларини хонадонларида хурсандчилик кунлар бўлсин. Келгуси мавсумда ҳам бизни қўллаб туришсин. Ҳамма жамоа ҳам доим ютавермайди, оғир кунларда ҳам бизни ёлғизлатиб қўйишмасин. Уларга доим таъзимдаман.

photo_2015-12-24_03-16-29

– Раҳмат сизга хам омад ёр бўлсин !

             Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:15, 24.12.2015.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.