Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ромарио футбол конфедерацияси бошлиғини сўроқ қилди

Баҳо:
+ | -

Яқин ўтмишнинг машҳур тўпурар ҳужумчиси - Ромарио бошчилигидаги Бразилия сенати яқинда мамлакат футбол конфедерацияси президентини сўроқ қилди. Машҳур ўйинчи ва мураббийлар эса манифест (махсус мурожаатнома) билан чиқишди.

ПЕЛЕ ВА ЗИКО – ЯНГИ ҲОКИМИЯТ ТАРАФДОРИ

Бразилияда нафақат мамлакат президенти алмашиши жараёни «пишиб етилмоқда», балки футболда ҳам аллақачон алғов-далғов вақтлар бошланган. Мисол учун, айни пайт Федерал қидирув бюроси Бразилия футбол конфедерацияси (СВҒ)нинг 2 нафар собиқ президенти - Жозе Марин ва Рикардо Тейшейра қатори ташкилотнинг амалдаги раҳбари Марко Поло Дель Нерога нисбатан очилган текширув ишларини олиб боряпти. Гумон остига олинган ҳар 3 нафар раҳбарнинг Лотин Америкаси футболидаги коррупцион тизимга алоқадор бўлиб чиқиши эҳтимоли катта. Шу муносабат билан футболчилар, мураббийлар, агентлар ва журналистлар норозилик акцияси уюштириб, # Ocupa CBF («CBF шуғуллан»), деб ёзилган мурожаатнома (манифест)ни кўз-кўз қилишди. Асосий талаб - конфедерация президенти Дель Нерони истеъфога чиқариш. Шу маънодаги талабномага 150 нафардан кўп машҳур футбол намояндалари имзо чекишди. Хусусан, Пеле ва Зико ҳам.

 

# OCUPA CBF - БУ НИМА?

- Бу футболдаги демократия ва шаффофлик учун курашишга қаратилган ҳаракат. Бизни мамлакатимизда спортни ривожлантириш устида иш олиб бораётган турли ташкилотлар қўллаб-қувватлайди. Ҳаракатнинг расмий сайтида шундай изоҳ берилди.

 

«шуҒуллан» иборасининг моҳияти нима?

Айтишларича, СВҒ ўз тарихидаги энг ёмон даврни бошдан ўтказмоқда. Ташкилотнинг охирги 3 нафар президенти - халқаро тергов иштирокчилари. Бразилия футболи қандай аҳволда эканлигини шундан ҳам аниқ билиб олиш мумкин. Ахир унинг раҳбарлари... Федерал қидирув бюроси кенг миқёсдаги коррупцион тизимни фош этди. Лотин Америкаси футболидаги инқироз глобал кенгликда ва бунда Бразилия биринчи ролларда. Президентлардан бири ҳибсга олинди, иккинчиси изсиз йўқолди, учинчиси эса ҳозирча СВҒга раҳбарлик қилмасликни сўради. Демак, бошқарувдаги бу бўшлиқни кимдир тўлдириши зарур. Катта эҳтимолки, Дель Неро истеъфога чиқса, унинг ўрнини навбатдаги вице-президент эгаллайди. Ушбу номзоднинг ягона хислати - ёшининг улуғлиги. Талабга кўра, СВҒ дарҳол сайловларнинг янги тизимини белгилаши ва жараённинг демократияга асосланган ҳолда ўтишини таъминлаши керак. Чунончи, амалдаги тизим чинакам демократик сайловлар бўлишига имкон бермайди. Мухолиф томон олдига улкан тўсиқлар қўймасдан, унинг ҳам президент лавозимига интилишига имконият тақдим этиш мақсадга мувофиқ. Эслатиб ўтамиз, Дель Нерога сайловларда ҳеч ким рақиблик қилган эмас ва уни шунчаки, сайлаб қўйишган.

Намойиш акцияси чоғи СВҒ биноси олдида чамаси 300 киши тўпланди. Муҳими, норозилик намойиши тинч ўтди. Эҳтимолки, футбол раҳбарлари шунинг учун бунга унча эътибор беришмагандир.

 

Ромарио - сўроҚ Қилувчи

Намойишдан бир кун ўтиб, ҳамон СВҒ президенти саналувчи Марко Поло Дель Неро Бразилия сенати томонидан сўроқ қилинди. Сиёсатчилар унга бир қатор ёқимсиз саволлар билан мурожаат этишди. Бунда айниқса, Бразалия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ромарио фаоллик кўрсатди. Ўткир тили билан ҳам ном қозонган Ромарио ва Дель Неро ўртасидаги диалог қуйидагича кўриниш олди:

Ромарио: - Сиз нега терма жамоа билан Бразилия ташқарисига чиқмайсиз?

Дель Неро: - Шахсий адвокатларим бундай қилишни маслаҳат беришмайди.

Ромарио: - Хорижда сизни ҳибсга олишларидан чўчийсизми?

Дель Неро: - Билмайман. Адвокатларим сафарга чиқмаслигимни тавсия этишган.

Ромарио: - Сиз коррупционермисиз?

Дель Неро: - Йўқ.

Ромарио: - СВҒ - коррупциялашган ташкилотми?

Дель Неро: - Йўқ. СВҒда 200 киши ишлайди. Мен барчани ҳурмат қиламан.

Ҳисобсиз қатъий саволлардан сўнг Ромарио махсус баёнот берди: «Мен ушбу одамнинг СВҒ президенти лавозимидан кетишини истардим. Негаки, конфедерация бошқа коррупциялашган ташкилотдек кўринмасин. Эҳтимол, шу қадам Бразилия футболига ёрдам берар. Мен бундай чоралар кўрилишини сўрамайман, балки талаб қиламан».

Дель Неро эса кенгаш якунида шундай деди: «Мен айбловлардан ҳимояланиш учун рухсат сўрадим. Ҳужжатларни йиғиб, тайёрлаб, барча маълумотларни адвокатларимга топшираман. Ҳарқалай, айбсиз эканлигимни исботлаш учун ҳуқуқим бор».

Бироқ охирги сўз барибир, Ромарио томонидан айтилди: «Шунчалик кўп сабаблар борки, сиз панжара ортида ўтиришингиз керак. Чунки  коррупционер ва ўғрисиз, шунингдек, ёлғончи ҳам».

Манба: «ССФ»,

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:20, 24.12.2015.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.