"ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура қишки трансферлар мавсуми вақтида фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмайдиган 23 ёшли Бразилия терма жамоаси ўйинчисини “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” клублари харид қилишмоқчи.
Манбада айтилишича, “ПСЖ” Моурани 30 миллион евро эвазига сотишга тайёр.