«Барселона» клуби собиқ футболчиси Самуэль Это′О каталонияликлар ҳужумчиси Неймар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Неймар юқори салоҳиятга эга. Месси ва Роналду даври якунланганидан кейин айнан у жаҳоннинг биринчи рақамли футболчисига айланади.
Лекин у кўп нарса ўзига боғлиқ эканини унутмаслиги лозим. У иқтидорга эга эканини ва шунинг учун машғулотда ишлаш, ишлаш ва ишлаш кераклигини доимо ёдда тутиши лозим. Бундай иқтидорга эга бўлган бошқа футболчи йўқ.
Неймар ҳозирча 24 ёшда, мен эса ундан 10 ёш каттаман, лекин у ҳозирданоқ Бразилия терма жамоаси етакчиси. Ўйлайманки, у эга бўлган тажриба ва у дуч келган босим орқали Неймар 35 ёшли футболчига ҳам маслаҳат бериши мумкин», – дейди Это’О.