«Челси» қишки трансфер пайтида ярим ҳимоячи Эден Азарни сотиши мумкин. Бельгиялик футболчи Жозе Моуриньонинг истеъфога чиқишига ташаббус кўрсатган футболчилар бири сифатида тахмин қилинганди.
Азарнинг ўйин сифати пасайиб кетгани боис, у сотилиши мумкин. Масалан, унга "Реал" томонидан қизиқиш бўлаётганди. Шунингдек, унга Италия жамоалари ҳам қизиқишаётганди. Роман Абрамович унинг трансферидан тушган пулга яна маблағ қўшиб, Антуан Гризманн ва Поль Погбани харид қилмоқчи.
"Кўклар" раҳбариятининг фикрича, мазкур ўзгариш жамоани инқироздан олиб чиқиб кетиши керак.