Кучли бешлик чемпионатларида мавсумнинг ярми ортда қолди. Биз ушбу мавсумдаги энг сермаҳсул триолар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
6. “Лестер” триоси: 53 ўйин – 32 гол
Англия чемпионатида: Варди (17 ўйин – 15 гол), Маҳрез (16-13), Оказаки (16-3)
Англия кубогида: Варди (1-0), Маҳрез (2-1), Оказаки (1-0)
Мавсум кашфиёти бўлиб турган “Лестер” жамоасининг триоси ҳозирча 32 та гол уришга муваффақ бўлишди. Бу борада Варди ва Маҳрезнинг улуши катта. Жейми 15, Риёд эса 14 гол киритган. Жамоанинг учинчи ҳужумчиси Шинжи ҳисобида эса атиги 3 гол бор. Эътиборли жиҳати бу учлик ҳозирча Англиядаги энг кучлиси бўлиб турибди.
5. “ПСЖ” триоси: 67 ўйин – 39 гол
Франция чемпионати: Ибрагимович (14-15), Кавани (16-10), Ди Мария (14-6)
Франция кубоги: Ибрагимович (2-0), Кавани (2-2), Ди Мария (1-0)
Чемпионлар лигаси: Ибрагимович (6-2), Кавани (6-1), Ди Мария (6-3)
Франция гегемони Парижнинг “ПСЖ” клуби учлиги ҳисобида сал кам 40 гол мавжуд. Жамоанинг тўпурари шак-шубҳасиз Ибрагимович. Швед ўғлони жами 17 гол урган бўлса, Эдисон 13, Анхел эса 9 та голга муаллифлик қилган.
4. “Реал” триоси: 50 ўйин – 46 гол
Испания чемпионати: Роналду (16-12), Бейл (11-8), Бензема (11-11)
Чемпионлар лигаси: Роналду (6-11), Бейл (2-0), Бензема (4-4)
“Реал”нинг ББC триоси атиги 4-ўринда бормоқда. Бу учлик ҳисобида 46 гол мавжуд. Голларнинг тенг ярмини Криштиану киритган. Карим 15, Гарет эса 8 бора рақиб посбонларини ранжитган. Эътиборли жиҳати ББC 46 голининг 20 тасини охирги 4 ўйинда киритди.
3. “Бавария” тироси: 64 ўйин – 49 гол
Германия чемпионати: Левандовски (16-15), Мюллер (17-14), Роббен (7-3)
Германия кубоги: Левандовски (3-1), Мюллер (2-2), Роббен (2-0)
Чемпионлар лигаси: Левандовски (6-7), Мюллер (6-5), Роббен (2-1)
Бошқа турнирлар: Левандовски (1-0), Мюллер (1-0), Роббен (1-1)
“Бавария”нинг учлиги ҳисобидаги голлар сони сал кам 50 тани ташкил этяпти. Голларнинг 90 %и Левандовски ва Мюллерга тегишли. Роберт 23, Томас 21 гол киритган бўлса, Роббенда атиги 5 гол мавжуд. Афсуски ушбу учли ҳаттоки Германияда ҳам энг тенгсизи эмас!
2. “Барселона” тироси: 58 ўйин – 52 гол
Испания чемпионати: Суарес (14-13), Неймар (13-14), Месси (10-5)
Испания кубоги: Суарес (2-0), Неймар (-), Месси (-)
Чемпионлар лигаси: Суарес (5-5), Неймар (5-2), Месси (3-3)
Бошқа турнирлар: Суарес (3-6), Неймар (1-0), Месси (4-4)
“Барселона”нинг супер триоси неажабки мавсумдаги энг сермаҳсули эмас! Бу ҳақда бироздан тўхталамиз. МСН учлиги мавсум давомида 52 та голга муаллифлик қилишган. Ажабки бу учликдан энг кам голни Месси урган. Албатта у жароҳат туфайли мавсумнинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборганини ҳам седан чиқармаслик керак. Ҳозирча бу мавсум Суаресники бўлиб турибди. Луис 24, Неймар 16, Месси эса 12 марта рақиб дарвозабонларини ранжитишган.
1. “Боруссия” Дортмунд учлиги: 75 ўйин – 55 гол
Германия чемпионати: Обамеянг (17-18), Ройс (13-8), Мхитарян (16-6)
Германия кубоги: Обамеянг (2-2), Ройс (1-0), Мхитарян (3-3)
Европа лигаси: Обамеянг (8-7), Ройс (6-5), Мхитарян (9-6)
ББC ҳам МСН ҳам “Боруссия” Дортмунд триоси ёнида “дамини олса” бўлади. Бу учлик мавсумнинг ярмида 55 та гол уришни уддалашди. Обамеянгнинг битта ўзи 27 гол урган бўлса, Марко 13, Гейнрих 15 та тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйишган. Дарвоқеа, мазкур трио Еврокубокларда 18 гол уришга улгуришди. Еврокубокларда ББC 15, МСН эса 10 та гол урган. Шунчаки эслатиб ўтдикда))
Фурқат Юсупов тайёрлади













