Кириш Регистрация
09/10 14:10 Австралия - Хитой
09/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
09/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
09/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
09/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
09/10 21:00 Уммон - Кувайт
09/10 21:00 БАА - КХДР
09/10 23:00 Ироқ - Фаластин
09/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
10/10 05:00 Перу - Уругвай

Луи ван Гал «пишди»?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Луи ван Гал қўлостида навбатдаги мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. Бу сафар ҳам манкунианлар жуда ёмон ўйин намойиш қилишди.

"Сток Сити" ўйиннинг 19-дақиқасида меҳмон ҳимоячиларининг қўпол хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очди. Мемфис Депай жарима майдончаси ташқарисидан бош билан Де Хеага етказмоқчи бўлди, аммо тўпни Глен Жонсон эгаллаб олди ва Кркичга етказди. Боян дарвозани ишғол қилди.

Мезбонлар рақиб ўзига келиб улгурмасидан иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Кркич томонида йўллаган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Тўпни Арнаутович эгаллади ва 21 метрдан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида Уэйн Руни захирадан майдонга тушди, аммо у ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади. Ўйин сўнгига қадар "МЮ" иккита голли вазият яратди. Руни ўнг қанотдан ажойиб пас билан дарвозагача 7-8 метр масофада очиқ турган Маруанни тўп билан таъминлади. Феллайни йўллаган зарбани Батланд қайтарди. Ўйин сўнгида эса яна Уэйннинг узатмасидан кейин Хуан Мата зарба берди. Бу сафар ҳам Батланд жамоасини голдан қутқарди.

Ўша-ўша суст ўйин ва навбатдаги мағлубият Луи ван Галнинг истеъфосини "пишитиб" қўйган бўлса ажаб эмас. "МЮ" 28 декабрь куни "Челси"ни ўз майдонида қабул қилади.

АПЛ, 18-тур
Сток Сити – Манчестер Юнайтед 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 19 Кркич, 2:0 – 26 Арнаутович.
Сток Сити – Батленд, Волльшайд, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Шакири (Диуф, 65), Уэлан (ван Гинкел, 46), Арнаутович, Афеллай, Кэмерон (Адам, 75), Кркич.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Жонс, Янг, Кэррик, Эррера (Перейра, 82), Феллайни, Мата, Депай (Руни, 46), Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Янг (25), Кркич (49), Перейра (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:42, 26.12.2015.
Ўқилди: 8190 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.