“Интер” сафида ижара асосида тўп сураётган “Рома” аъзоси Адем Льяич Милан клубининг тўлақонли футболчисига айланиши мумкин.
Sport Mediaset нашри тарқатаётган маълумотларга қараганда, “нерадзурри” жамоаси раҳбарияти Льяич кўрсатаётган ўйиндан қониқиш хосил қилмоқда ва шу боисдан унинг трансфер ҳуқуқини тўлалигича харид қилиш ҳақида ўйламоқда. “Интер” “Рома”га бунинг учун 11 миллион евро таклиф қилиб кўради.
Таъкидлаб ўтамиз, Льяич жорий мавсумда “Интер” таркибида 12 та учрашувда майдонга чиқди ва 2 та гол урди, 4 бор голли узатма амалга оширди.