“Манчестер Сити” футболчиси Давид Сильванинг айтишича, Англия премьер-лигаси бежизга жаҳондаги энг кучли чемпионат дея эътироф этилмайди.
- Мен Англияга келгунимга қадар футболнинг бу қадар сержило эканини билмасдим. Зеро бу ерда ҳар бир матч жуда қизиқарли тарзда кечади. Унга бўлган эътиборни таърифлашга тил ожиз. Стадионлардаги атмосферага гап йўқ. Илгари инглиз жамоалари фақатгина тезкор ўйинга эътибор қаратишар эди. Эндиликда Англияда ҳам жамоалар тўпни ўзида узоқроқ ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. Шундай бўлса ҳам Англия премьер-лигаси йилдан-йилга қизиқарли тус олмоқда, - дейди тажрибали ярим ҳимоячи Sky Sports нашрига.