«Манчестер Юнайтед»нинг бугунги машғулоти Райан Гиггз бошлигида ўтказилди. Жамоа бош мураббийи Луи ван Гал машғулотга келмади.
АПЛнинг 18-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» кеча «Сток Сити» меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради (0:2).
Аввалроқ Луи ван Гал истеъфога чиқарилса, Гиггз жамоани мавсум охиригача бошқариши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатилганди.