"Арсенал" жамоаси дарвозабони Петр Чех Англия Премьер-лигасининг 18-турида "Саутгемптон" (0:4)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тан олиш лозим, ўйин стартини ёмон бошладик. Бундан эса рақибимиз анча фойдаланиб қолиб, голларни киритишга эришди. "Арсенал" ёмон ўйин кўрсатгани оқибатида мағлуб бўлдик. Бу эса кейинги турлар аввалидан хатоларимиздан хулоса чиқариб олишимизга ёрдам бўлади", - дейди Чех.