"Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Антонио Кандрева "Барселона" жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасига кирган. Бу ҳақида Sport.es портали хабар берди.
Манбада айтилишича, каталонияликлар спорт директори Арьедо Брайда анчадан буён 28 ёшли италиялик футболчини кузатиб келмоқда. Лекин "Барселона" Кандреева учун унинг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 35 миллион евро қийматни тўлашни истамайди.