“Севилья” жамоаси ҳужумчиси Чиро Иммобиле навбатдаги итальян клуби нигоҳи остига тушган.
Corriere dello Sport нашрининг маълумотига кўра, “Сампдория”дан ташқари 25 ёшли футболчи билан “Наполи” клуби ҳам жиддий тарзда қизиқиб қолди.
Аввалроқ. Иммобиле Италияга қайтишга қарши эмаслиги маълум бўлганди. Илгари ўйинчи “Торино” ҳамда “Женоа” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.