Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Хави: «Роналду, Суарес ва Неймар – беназир футболчилар, лекин улар Месси билан тенглаша олмайдилар»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Хави жаҳоннинг энг яхши футболчиси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен ҳеч қачон ўзимни "Олтин тўп"га муносиб деб ҳисобламаганман. Месси — футбол тарихидаги энг яхши футболчи ва у «Олтин тўп»ни олгани нормал ҳолат. Мен сўровномада ғолиб чиқишим кераклиги ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман.

Футболда менинг бирорта ҳам душманим йўқ. «Барселона» ва Испания терма жамоасига боримни берганман ва бундан хурсандман.

Криштиану Роналду, Суарес ва Неймар – беназир футболчилар, лекин улар Месси билан савия борасида тенглаша олмайдилар.

Ҳозирда ҳужум қилиш ва финт ишлатиш қийин бўлиб қолган. Футболчилар жисмонан кучли бўлишган ва бўш ҳудуд кам қолмоқда. Месси рақиблардан ўтиб кетади ва ўзи учун шундай ҳудуд яратади. У голлар уради ва ҳар бир ўйинда натижага таъсир кўрсата олади.

У 10 йилдан бери чўққида. Ақлбовар қилмас барқарорлик», – дейди Хави.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:56, 28.12.2015.
Ўқилди: 5296 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.