"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ўзи тўп сураётган жамоани "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бошқаришидан хурсанд бўлишини маълум қилди.
"Агар "Манчестер Сити"ни бошқарса, Гвардиола қўл остида ишлашни истар эдим. Футболчилар энг яхши ўйинчилар ўйнашни ва энг яхши мураббийлар билан ишлашни ёқтирадилар. Мен у билан шахсан таниш эмасман. Аммо унинг совринларини, у ҳақида эшитган фикрларни олсам, Гвардиола - дунёнинг энг яхши мутахассисларидан бири", -дейди Агуэро.