“Милан” сафида ёрқин ўйин намойиш этаётган колумбиялик ҳужумчи Карлос Бакка фаолиятини айнан италян жамоасида тугатиш ниятида.
Football Italia нашрининг ёзишича, Баккани “Милан”да барча нарса қониқтирмоқда ва у узоқ муддат давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилишни истайди.
- Карлос “Милан”да эканидан хурсанд. Унинг оиласи Италияга жуда тез мослашди. Қолаверса, мижозим “Милан” таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. У “Милан”да улкан ютуқларга эришмоқчи. Шу сабабли ҳам Бакка “Севилья”дан кетди, - дейди Бакканинг агенти Серхио Барилья.
Таъкидлаб ўтамиз, Карлос Бакка жорий мавсумда “Милан” таркибида жами 19 та учрашувда майдонга чиқди ва 9 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.