"Челси" жамоаси посбони Тибо Куртуа Мадриднинг "Реал" жамоаси аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда OK Radio'га таянган ҳолда Sport-Express нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли дарвозабон "Реал Мадрид" жамоаси мутасаддилари билан ўзи алоқага чиққан ва "қироллик клуби"да тўп суриш нияти бор эканини айтган. Аввалроқ, "Реал" "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеага қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Тибо Куртуа жароҳати туфайли мавсумнинг дастлабки ўйинларини ўтказиб юборганди. Англия чемпионати доирасида 8 ўйинда майдонга тушган бельгиялик дарвозабон 11 маротаба ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган.