«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро "Барселона" форварди Лионель Мессининг "шаҳарликлар" сафига ўтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Бундан аввал "Сити" футболчиси Вилли Кабальеро жамоа Мессини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
«Месси «Манчестер Сити»га ўтса яхши бўларди. Табиийки, қарорни унинг ўзи қабул қилади. Лекин, ўйлашимча, Лео ўзини «Барселона»да жуда яхши ҳис қилмоқда. Месси учун «Барселона»ни тарк этиш осон бўлмайди. Боиси, у ёшлигидан бери у ерда ўйнаб келмоқда. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида ўйлаш унга осон эмас. Агар у «Манчестер Сити»га ўтишни истаса, бемалол ўтиши мумкин. Месси – жаҳондаги энг яхши футболчи ва исталган жамоада ўйнаши мумкин», — дейди Агуэро.