Хабарингиз бор, Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола шу мавсум сўнггида катта эҳтимол билан немис клубидан кетади ва “Манчестер Сити”ни қабул қилиб олади.
El Mundo Deportivo нашрининг маълумот тарқатишича, агар Гвардиола чиндан ҳам инглиз жамоасига бош мураббий этиб тайинланса, у “Бавария”даги шогирди Тьяго Алькантарани ҳам Манчестерга олиб кетади. Боиси Алькантара Гвардиоланинг ўйин услубида катта аҳамият касб этади.
Таъкидлаш жоиз, Тьяго Алькантара 2013 йилда “Барселона”дан ҳам “Бавария”га келиб қўшилганди.