Олдинроқ хабар берганимиздек, тажрибали ҳужумчи Воҳид Шодиев энди фаолиятини Малайзия Суперлигасида давом эттиради.
Куни кеча 29 ёшли маҳоратли футболчи “Перак” клуби билан шартнома имзолаганди. Бугун Воҳид Шодиев янги жамоасидаги дебют ўйинини ўтказишга муваффақ бўлди.
Малайзия Суперлигасида мавсум ниҳоясига етгани боис жамоалар ҳозирда қишки йиғинларни ўтказишмоқда. Бугун “Перак” клуби “Фелкра” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Воҳид Шодиев учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, тажрибали ҳужумчи янги жамоаси таркибидаги илк голини киритишга эришди. Якунда “Перак” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.