«Ливерпуль» жамоасининг собиқ сенегаллик футболчиси Эл-Хажи Диуф собиқ жамоадошлари Жейми Каррагер ва Стивен Жеррард ҳақидаги ўз ҳақиқатларини айтиб ўтди.
"Мен Рождество билан табриклашни энг кам даражада истайдиган одам бу Жейми Каррагердир. Уни жуда ёмон кўраман. Уни майдондаги улкан куркага ўхшатардим. Мен уни умуман бефойда футболчи сифатида биламан.
Стивен Жеррард эса жамоа учун муҳим ўйинчи эди. Уни жамоа афсонаси ҳам дейишади. Лекин у ўта худбин футболчи эди. Ҳамма ҳам уни яхши танимайди, фақат футбол протоколларидан билишади уни", дейди сенегаллик футболчи Франциядаги So Foot нашрига берган интервьюсида.
Бунга жавобан Жейми Каррагер босиқлик билан муносабат билдирган.
"Бу ҳар ҳолда "эчки" дейишларидан яхшироқ. Менга аввал ҳам кўплаб лақаблар тўқишган", дея ёзган Каррагер ўз твиттерида.
Маълумот учун, 2002 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан кейин Диуф «Ливерпуль» сафига келиб, 2005 йилгача шу жамоада ўйнаганди. У жами 55та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.