Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес сўнгги пайтларда жуда кўп танқид қилинмоқда ва кўплаб нашрлар ушбу мутахассиснинг тез орада ишдан кетиши мумкинлигини ёзишмоқда.
AS нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” ҳимоячиси Пепе мавсум ўртасида мураббий алмаштиришни яхши ғоя деб ҳисобламайди.
"Биз бирлашишимиз жоиз, шундагина керакли натижаларга эриша оламиз. Бунинг учун эса мураббийимизни барчамиз қўллаб-қувватлашимиз лозим бўлади. Зеро, мавсум ўртасида бош мураббийни ўзгартириш яхши ғоя эмас. Бенитесга мавсум сўнггига қадар имкон бериш керак", - дейди Пепе.