Кириш Регистрация

«Реал» раҳбарияти Искога Бенитес истеъфога чиқарилишини айтди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўз лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда Onda Cero хабар тарқатди.

"Қаймоқранглилар" ярим ҳимоячиси Иско жамоадаги ўзининг ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. У сўнгги ўйинларда захирада қолиб кетаётгани учун бошқа жамоага ўтишни истамоқда.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчидан озгина сабр қилишни ва Бенитеснинг истеъфога чиқарилишини айтган.

Испания ОАВда Бенитеснинг истеъфоси яқин экани ҳақида кўп маълумотлар тарқатилди. Жамоа Ла лиганинг 17-тури доирасида «Реал Сосьедад»ни мағлуб этганига қарамай, мухлислар мураббийга нисбатан ҳуштакбозлик қилишган.

Иско Испания чемпионатининг ушбу мавсумида 13та ўйинда, шундан 9тасида асосий таркибда майдонга тушган. У битта гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди. Ҳозирда унга «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:33, 01.01.2016.
Ўқилди: 7960 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик