"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола ўз мижозининг АПЛда тўп суриши ҳақидаги саволларга аниқлик киритди.
"Мен уни премьер-лигада кўришни истардим. Унинг кучини, имкониятларини, техникасини ва стадиондаги фантастик муҳитни назарда тутганда АПЛ унинг учун тузилгандек.
Ҳозир вазият оддий эмас - у фаолияти давомида биринчи марта эркин агентга айланмоқчи. Шунинг учун танлов унинг ихтиёрида.
Столимизда турли лойиҳалардан турли таклифлар кўп, аммо у ҳеч нарсани ҳал қилмади. У Англияга бориши мумкин, чунки, баъзи клублар у билан доим қизиқиб келган
Натижа қандай бўлади, билмаймиз. Ўтиш ёзда содир бўлиши мумкин, чунки Златан мавсум охиригача "ПСЖ"да қолади", - дейди агент.