Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи бор экан, унга кумирлар керак эмаслигини айтди.
“Мен вақтнинг аксарият қисмида ўзимни ўзим илҳомлантирганман. Бироқ, албатта, болаликда мен терма жамоа етакчилари Луиш Фигу, Руи Кошта ва Фернанду Коутани кузатганман ва улар даражасига етишни орзу қилганман. Мен профессионал футболчи бўлишни ва терма жамоада ўйнашни истаганман, бироқ мен учун кумир футболчи бўлмаган”, - дейди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, 30 ёшли Роналду 3 марта дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.