Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Қинғир ишнинг қийиғи барибир, чиқади» ёхуд яна келишилган ўйинлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум давомида келишилган ўйинлар хусусида жуда кўп гап-сўзлар янгради. Гарчи бу масалада олиб борилган ишлар биз кутганчалик самара келтирмаган бўлса-да, инсоф юзасидан айтиш керак, вазият бирмунча яхши томонга ўзгарди. Тўғри, олий лигада ҳамон шубҳали ўйинлар учраб турибди, бироқ шу билан бирга аввалгидек очиқ-ойдин қин­ғирликка йўл қўйилмаётгани ҳам бор гап. Мисол учун, ПФЛда йил якунлари бўйича ўтказилган йиғилишда «Келишилган ўйин­ларга қарши курашиш» қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятов ҳам чиқиш қилиб, клублар фаолиятини кескин танқид остига олди.

ВИДЕО СИФАТИ

Аҳрол Иноятов энг аввало, клублар томонидан юборилаётган ўйин тасвирига кескин эътироз билдирди:

- Клублар томонидан юборилаётган видеолар сифати жуда ёмон. Ахир биз шу ёзувлар орқали ўйин­ларни кўриб чиқиб, баҳсли вазиятларни муҳокама қилишимиз лозим. Юборилаётган тасвирда эса бизга керак бўлган ҳолатлар кўпинча кўринмай қолмоқда. Гоҳ узоқдан тасвирга олинса, баъзан оператор мутлақо бошқа томонни муҳрлаган бўлади. Бу қанақаси? Ахир шу ишни сифатлироқ қилиш ҳам мумкин-ку!

Аввало, шундай камчиликни бартараф этиш шарт. Биз икки йилдан буён ўтказган барча ўйинлар дискини йиғиб бормоқдамиз. Зеро, айнан уларга асосланиб, хулоса чиқариб борамиз. Клублар эса ҳамкорлик борасида масъулиятсизлик қилмоқдалар. Масалан, Жиззахдан ўйин диски келишини ҳафталаб кутамиз. Намангандаги ўйинлар видеоёзуви эса жуда сифатсиз. Бирор вазиятга ойдинлик киритишнинг иложи йўқ, ҳисоби...

ҲАММАСИ КЎРИНИБ ТУРИБДИ

Шу билан бирга Аҳрол Иноятов клублардаги ишлардан бохабарлиги ва етарлича маълумотга эгалигини таъкидлади:

- Олий лигада қандай ўйинлар бўл­япти, қандай ишлар амалга оширилмоқда - ҳаммасини кўриб-билиб турибмиз. Футболчиларидан тортиб, ҳакамлар ва назоратчилар билан ҳам гаплашиб турамиз. Лозим топилса, футболчиларнинг ўзлари қўнғироқ қилиб, нималар бўлаётганини айтмоқдалар. Шундай экан, ҳар бир ўйин назорати олиб борилмоқда.

Биз ҳаммага мулоқот учун очиқмиз. Яқинда «Қўқон-1912»нинг собиқ мураббийи матбуот орқали мен билан гаплашиш имкони бўлмаганини айтибди. Бу сафсата - мен нафақат Рустам Абдуллаев, балки бошқа мураббийлар билан ҳам мунтазам равишда мулоқот олиб бораман. Агар кимдадир эътироз бўлса, рўй-рост айтсин! Акс ҳолда, бундай гапларни тарқатишнинг нима кераги бор?

АЛМИСОҚДАН ҚОЛГАН

«Келишилган ўйинларга қарши курашиш» қўмитаси раҳбари шунинг­дек, олий лига клублари намойиш этаётган ўйин услубига ҳам кескин эътироз билдирди:

- Мураббийларга айтадиган яна бир гапимиз - эски, алмисоқдан қолган услублардан воз кечинг. Футболни алдаб бўлмайди. Баъзилар бор, ҳамон отам замонидан қолган тактикада тўп суришмоқда. Бундай ўйин билан қаерга бормоқчисиз? Ноқонуний мукофот пуллари олишни биласиз, аммо футболга янгилик жорий эта олмайсиз! Шундай экан, ишлаб нима қиласиз? Билиб қўйинг, сиз қандай услубда ишламоқдасиз, нимани биласизу, нимага ақлингиз етмайди - ҳамма-ҳаммасини кўриб-билиб турибмиз. Биз ҳам футболга «пиво-бар» ёки бошқа жойдан келмаганмиз. Қайси ўйин шубҳали эканини жуда яхши биламиз.

Қўмита мунтазам равишда жамоа­ларнинг бу йилги ва олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, ўзаро солиштириб бормоқда. Шу орқали ҳам кўп нарсаларни аниқлаш мумкин. Ёдингизда қолсин, қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам албатта, чиқади. Интернетни очиб, қизиқиб кўрсангиз, бир неча йиллар олдинги ғирром ўйинлар ҳам ошкор бўлаётганини кўрасиз. Шундай экан, қачондир айбингиз очилиши турган гап. Ўшанда бошқалар юзига қандай қарайсиз? Қадамингизни билиб босинг. Бу гап ҳакамлар ва назоратчиларга ҳам тегишли. Ҳамма ўз ишини билиб қилсин...

ГАП ЭГАСИГА ЕТИБ БОРДИМИ?

Аҳрол Иноятов ўз эътирозларини баён қилаётган вақт бизда мажлис қатнашчиларини зимдан кузатиш имкони бор эди. Афсуски, бу кузатув натижаси ижобий эмас. «Келишилган ўйинларга қарши курашиш» қўмитаси раҳбари анча кескин руҳда гапирган бўлса-да, нима учундир клублар вакиллари унга жиддий эътибор қаратмагандек кўринишди. Кимдир ёнидаги шеригига луқма ташлаб ўтирди, бошқа биров қўл телефонидан бошини кўтаргани йўқ... Шундай экан, бу ҳолат ҳақида фақат иккита хулоса чиқариш мумкин - улар келишилган ўйинларда мутлақо иштирок этмаганлар ва бундай гапларни ўзлари учун дахлсиз, деб ўйлайдилар ёки қўмита таҳдидига умуман эътибор бермаяптилар. Улар учун бу гаплар шунчаки, ўткинчи ҳангомадек, холос.

Демакки, балки келишилган ўйин­ларга қарши кураш олиб боришда шунчаки, пўписа эмас, балки қатъий­роқ жазо қўллашга ўтиш вақти келгандир...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:33, 03.01.2016.
Ўқилди: 11675 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.