Римнинг "Рома" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Стефан Эл-Шаъравий борасида "Милан" билан келишувга эришди. Бу ҳақида Италия ОАВлари хабар бермоқда.
Келишувга мувофиқ, римликлар Стефанни ижара асосида ўз таркибига қўшиб олади. Фақат бир шарт билан – келажакда уни 12 миллион еврога сотиб олиш. Тўлиқ трансфер футболчи Рим клубида маълум миқдорда учрашув ўтказгандан сўнг амалга ошади.
Таъкидлаш жоиз, мавсум бошида италиялик футболчи "Монако" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган эди. Бу жамоада омади келмагач, монаколиклар Стефаннинг хизматларидан воз кечишини айтган.