Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Сами Хедира рақиблар унинг терма жамоасига қарши алоҳида шижоат билан ўйнаётганини таъкидлади.
"Германия бир неча ўн йиллар давомида барча ҳалқаро мусобақаларда фаворит ҳисобланган, ҳозир бизга босим янада ошган. Жаҳон чемпионларини мағлуб этишдан яхшироқ иш борми? Шундай экан, исталган рақиб бизга қарши алоҳида шижоат билан ўйнайди. Тан олиш керак, ҳозирги ҳолатимизда Евро-2016да ғолиб чиқолмаймиз. Охирги ойларда жамоа яхши ўйин кўрсатмаяпти", - дейди Хедира.