"Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погбанинг фикрича туринликларнинг машғулотлари "Манчестер Юнайтед"никидан қийинроқ экан.
"Тушиниш кераккки, "Ювентус"да ҳеч нарса осонмас. Бу бошқалар билан таққослаб бўлмайдиган маданият. Мен "МЮ"да бўлганман ва ўзимни дам олаётгандай ҳис қилганман. Бу ерда кўп тер тўкиш керак. Бизнинг клуб совринларни ўғирлаб олмаган, биз уларга учун курашиб эришганмиз", - дейди Погба.