Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Олмалиқ": Сарҳисоб

Баҳо:
+ | -

2008 йилдан элитада иштирок эта бошлаган жамоамизнинг 8 йиллик фаолиятига статистика орқали назар ташласак.

"Олмалиқ" биринчи мавсумда ОТМК номи остида иштирок этганди. Жамоа ортда қолган 8 мавсум давомида 220 учрашув ўтказди. Бу баҳсларнинг 79таси ғалаба, 48таси дуранг ва 93таси мағлубият билан якун топган. Жамоа ўз майдонида 65 ғалаба, 23 дуранг ва 22 мағлубият қайд этган бўлса, сафарда бу кўрсаткич 14 ғалаба, 25 дуранг, 71 мағлубиятдан иборат. Умумий тўплар нисбати 319-334га тенг. Олмалиқдаги ўйинларда 206-125, меҳмондагисида эса 113-209. Жами тўпланган 285 очкодан 218таси ўз майдонида ва 67таси рақиб майдонида қўлга киритилган. Жорий мавсум жамоамиз тарих зарварақларига бир қатор юбилейлар тақдим этди. 9-10 турларда жамоамиз учта юзликни қайд этди. 9-турда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши ўйин, "Олмалиқ"нинг ўз майдонида ўтказган юбилей 100-учрашуви бўлди. 10-турда эса жамоа иккита юбилейни қарши олди. Наманганда ўтган ўйинда жамоамиз меҳмондаги 100-ўйинни ва олий лигадаги 200-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, ҳар икки ўйин ҳам 2:2 ҳисобида жанговор дуранг билан якун топди. Бундан ташқари юбилей голлар ҳам бу мавсумда сероб бўлди. 8-турда Ғузорда жамоамизга бир очко келтирган гол, жамоамизнинг рақиб майдонида урилган юбилей 100-голи бўлди. Гол муаллифи 87-дақиқада захирадан майдонга тушиб, элитада ўз дебютини нишонлаган Дониёр Исмоилов бўлди. Тақдирни қарангки, "Шўртан" билан Олмалиқдаги учрашувда ҳам мухлислар юбилей голга гувоҳ бўлишди. Бу гал ҳам жамоамиз аъзолари газчилар жамоасига учта тўп киритишди. 51-дақиқада Неманья Йованович томонидан урилган гол Олмалиқнинг ўз майдонида урилган юбилей 200-гол бўлди. Шунингдек, 18-турда "Андижон" билан баҳсда жамоанинг тарихий 300-голи қайд этилди. Алишер Шоғуломов томонидан 43-дақиқада урилган иккинчи гол тарихдан жой олди.
Ўтган давр мобайнида жамоамиз сафида майдонга 118 нафар футболчи майдонга тушди. Гвардиячилар рўйхатини Зоҳир Пиримов бошқариб бормоқда. Зоҳир бугунгача жамоа таркибида 171 учрашувда майдонга тушган. Достон Абраҳмонов ҳисобида 141 ўйин мавжуд бўлса, Санжар Шоаҳмедов 106 ўйин билан учинчи ўринда турибди. Тўпурарлар рўйхатида жорий йил якуни бўйича 60 футболчи ўрин олган. Пешқадамлик ҳамон Мўйдин Мамазулумовда сақланиб турибди. Мўйдин "Олмалиқ" сафида 80 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 37 тўп киритган. Зафар Полвонов 23, Александр Востриков 19 гол билан юқори учликни қайд этган.
"Олмалиқ"нинг элитада 8 йиллик иштироки давомида бир қатор фуболчилар оммага танилишга эришди. Бунга биринчи навбатда жамоа бош мураббийи Игорь Анатольевич Шквириннинг топқирлиги ҳамда футболчиларни тўғри йўналтира олганлигини айтиш мумкин. Олмалиқда танилиб ҳозирда бошқа жамоалар сафида тўп сураётган футболчиларни санаб ўтишнинг ҳожати йўқ. Ёшлар терма жамоасидан асосий терма жамоагача кўтарилишда "Олмалиқ" трамплин вазифасини бажарувчи жамоага айланган десак, асло муболаға бўлмайди. Гарчи жамоа ҳозирча совринли ўринларга даъвогарлик қилмаётган бўлсада, элитада ҳар қандай жамоага тўсиқ бўла олади. Жорий мавсумда жамоа сафи бироз улғайди. 2015 йил "Олмалиқ"нинг ўртача ёши 27,3ни ташкил этди. Аввалги йиллар билан таққослайдиган бўлсак, 2014 йил ўртача ёш 26, 2013 йил - 25,7, 2012 йил - 24,7 бўлган.
Навбатдаги мавсумда жамоамиз ўз мухлисларини хурсанд этиб, юқори натижаларга эришади деган умиддамиз

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 10:37, 04.01.2016.
Ўқилди: 3514 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.