"Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг клубдаги келажаги ҳақида аниқ фикр билдиришни истамади.
"Мен жамоа сардори сифатида мураббийни фақат қўллашим мумкин. Аммо шуни ҳам айтаманки, мураббийнинг келажаги борасида қарорни футболчилар чиқармайди.
Тўғрисини айтсам, нима бўлишини билмайман. Бу саволни клуб президентига бериш керак. Биз эса келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, ҳолос", - дейди футболчи.