Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

IFFHS: 2015 йилнинг энг яхши мураббийи — Луис Энрике

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ўз версияга кўра 2015 йилнинг энг яхши мураббийи номни эълон қилди. "Барселона" билан 5та совринни қўлга киритган испаниялик мутахассис Луис Энрике жаҳоннинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Сўровномада Энрике ҳисобида 165 очко тўпланди. Каталонияликлар 2015 йилда Испания чемпионати, Чемпионлар лигаси, Испания кубоги, Европа суперкубоги, клублар ўртасида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритди.

Танловда иккинчи ўрин эса "Бавария" бош мураббийи Пеп Гвардиолага насиб этди. У 86 балл жамғарди. Ушбу мутахассис IFFHSнинг мазкур номинациясида 2009 ва 2011 йилларда ғолиб чиққан бўлса, ўтган йили учинчи бўлганди.

"Ювентус" билан Скудеттога эга чиққан ва ЕЧЛ финалигача етиб борган Массимилиано Аллегри сўровномада учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Унаи Эмери ("Севилья") ва Марселло Гальярдо ("Ривер Плейт", Аргентина) кучли бешликка киришди.

Мазкур номинацияда 4 марта (2004, 2005, 2010, 2012) ғолибликни қўлга киритган Жозе Моуриньо илк марта Топ-10га кирмаганини таъкидлаб ўтиш лозим.

IFFHS версияси бўйича 2015 йилнинг энг яхши мураббийи танлови рейтинги

1. Луис Энрике ("Барселона" / Испания) — 165 балл
2. Хосеп Гвардиола ("Бавария" / Испания) — 86 балл
3. Массимилиано Аллегри ("Ювентус" / Италия) — 43 балл
4. Унаи Эмери ("Севилья" / Испания) — 39 балл
5. Марселло Гальярдо ("Ривер Плейт" / Аргентина) — 33 балл
6. Карло Анчелотти ("Реал Мадрид" / Италия) — 19 балл
7. Диего Симеоне ("Атлетико" / Аргентина) — 12 балл
8. Дитер Хеккинг ("Вольфсбург" / Германия) — 6 балл
9. Лоран Блан ("ПСЖ" / Франция) — 5 балл
10. Мирон Маркевич ("Днепр" / Украина) — 4 балл

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:42, 04.01.2016.
Ўқилди: 8140 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.