"Валенсия" мухлислари "Реал"га қарши кечган баҳсда мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема алмаштирилаётганда "Лион" ҳужумчиси Матье Вальбуэнанинг исмини айтиб, олқишладилар.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бир оз вақт муқаддам Франция терма жамоасидаги ҳамкори Матье Вальбуэнага қарши таъмагирлик ишида айбланган эди. Жиноятчилар Вальбуэна иштирокидаги видеони тарқатиб юборишда таҳдид қилиб, ўз талабларини Бензема орқали етказишган.













