Кириш Регистрация

Манба: "Реал" Бенитесни ишдан бўшатиш бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Реал" жамоаси офисида раҳбарият шошилинч равишда мажлис ўтказди. Унда бош мураббий Рафаэль Бенитеснинг тақдири масаласи муҳокама қилинди.

Marca нашрининг хабар беришича, мажлис якунида Бенитес билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган. Унинг ишдан бўшатилгани ҳақида бугуннинг ўзида эълон қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам аниқ бўлган. Шу вақтгача "Реал"нинг ўринбосарлар жамоаси бўлмиш "Кастилья"ни бошқариб келаётган Зинедин Зидан Бенитеснинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Рафаэль Бенитес 2015 йилнинг ёзида Карло Анчелотти ўрнига олиб келинганди. У "Реал" билан жорий мавсумнинг биринчи ярмида 18 турда 37 очко тўплади ва жамоа ҳозирда учинчи ўринда қолмоқда.

3 январь куни "Реал" "Валенсия" майдонидан дуранг билан қайтди. Қолаверса, чемпионатдаги асосий рақиблар билан учрашувларда қониқарсиз натижалар қайд этилди. "Барселона"га қарши "эл класико" баҳсида 0:4 ҳисобидаги мағлубият, "Атлетико" билан "Мадрид дербиси"да эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Охирги вақтларда Испаниядаги нашрлар Бенитеснинг истеъфога чиқарилиши ҳақида кўп ёзишмоқда эди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 21:52, 04.01.2016.
Ўқилди: 7114 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик