Кириш Регистрация

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди

Баҳо:
+ | -

«Реал» жамоа сардори Даниэль Карвахаль кетганидан сўнг, ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун учта номзодни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер журналист Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Реал»нинг асосий номзодлари сифатида «Интер» аъзоси, нидерландиялик Дензел Дюмфрис ҳамда «Тоттенхэм Хотспур»нинг испаниялик ҳимоячиси Педро Порро кўрилмоқда. Захира варианти сифатида эса Лиссабоннинг «Спортинг» клуби латерали, яна бир испаниялик футболчи Иван Фреснеда танланган бўлиб, унинг ўйинларини кузатиш учун скаутлар юборилгани қайд этилган.

Карвахаль Мадриднинг «Реал» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. «Қироллик клуби» сардори 2013 йилнинг ёзидан буён асосий жамоада узлуксиз тўп тепиб келаётган эди ва шу йилнинг май ойида жамоадан кетишини эълон қилди. У якунланган мавсумда барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушди. Карвахаль «Реал» либосида жами 451 та учрашув ўтказиб, 14 та гол урди ва 66 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 06:20, 02.06.2026.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик