"Ювентус" дарвозабони Жанлуижжи Буффонниг агенти Сильвано Мартинанинг хабар қилишича, дарвозабон икки йил муқаддам уч баробар кўпроқ маош эвазига ҳам Туриндан кетишни истамаган экан.
"Гарчи 38 ёшдаги инсон ҳақида бирор нарса дейиш қийин бўлсада, Жижи ҳамма рекордларни янгилаб бормоқда. У дарҳақиқат алоҳида аҳамиятга молик футболчи.
2013 йилда Буффонга жуда фойдали таклиф тушди. У уч баробар кўпроқ маош олиши мумкин эди. Аммо "Ювентус" билан янги шартнома имзолашни ва бир цент ҳам ортиқча маош сўрамасликни маъқул кўрди", - дейди агент.













