Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Хоккей. Финляндия ёшлари жаҳон чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида хоккей бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида муз эгалари россиялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришди. Ҳақиқий финалга мос ўтган учрашув тақдири овертайм, яъни қўшимча бўлимларда ҳал бўлди.

Каппанен томонидан киритилган олтин шайба Финляндия терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирди. Асосий вақт тугашига 7 сония қолганида руслар гол уриб (3:3), ўйинни овертаймга кўчиришга муваффақ бўлишганди.

Россия терма жамоаси кумуш, АҚШ хоккейчилари бронза медалига сазовор бўлишди. Америкаликлар учинчи ўрин учун кечган баҳсда Швеция терма жамоасидан 8:3 ҳисобида устун келишди.

Финал
РОССИЯ U-20 – ФИНЛЯНДИЯ U-20 3:4 ОТ (1:0, 0:0, 2:3, 0:1)
Голлар: 4:50 Каменев (Лазарев, Проворов - кўпчиликда) - 1:0, 40:24 Лайне (Пулюярви, Ахо) - 1:1, 41:41 Светлаков - 2:1, 50:07 Ахо (Лайне, Пулюярви) - 2:2, 57:51 Рантанен (Саариярви, Калапудас - кўпчиликда) - 2:3, 59:54 Светлаков (Риков, Проворов) - 3:3, 61:33 Каппанен - 3:4
Дарвозабонлар: Георгиев — Кахконен
Зарбалар: 25 — 29
Жарималар: 40 — 4

3-ўрин учун баҳс
ШВЕЦИЯ — АҚШ 3:8 (2:2, 0:4, 1:2)
Голлар: 11:59 Бьорк (Дворак) — 0:1; 15:32 Ткачук (Веренски, Шмальц) — 0:2; 17:39 Лагессон (Кемпе) — 1:2; 18:34 Грандстрем (Эк Эрикссон, Форсбакка-Карлссон) — 2:2; 22:17 Бизер (Борген, Ткачук) — 2:3; 24:06 Донато (Карло, Макиннис) — 2:4; 36:31 Бьорк (Милано, Дворак) — 2:5; 39:51 Карло (Шмальц, Хичкок) — 2:6; 43:38 Донато (Макиннис) — 2:7; 51:12 Ткачук (Шмальц) — 2:8; 58:28 Холмстрем (Линдблом, Кемпе) — 3:8
Дарвозабонлар: Сандстрем — Неделькович
Зарбалар: 38 — 29
Жарималар: 8 — 10

Манба: olamsport.com
Киритилди: 09:06, 06.01.2016.
Ўқилди: 5107 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.