Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Осиё футболи: Қитъамизнинг 2015 йилдаги энг совриндор жамоалари – ТОП5

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Мана 2015 йил ҳам ортда қолди ва сиз-у биз янги – 2016 йилни қарши олдик! 

2015 йил жаҳон футболида турли хил қизиқарли воқеа-ю кутилмаган натижаларга бой бўлди. Шу жумладан, Осиё футболида ҳам бир қатор эътиборга молик ҳодисалар кузатилди. 

Эътиборингизга ортда қолган мавсумда энг кўп соврин ютган Осиё жамоалари ТОП-5 талигини ҳавола этамиз.
 
5. Бин Дуонг (Вьетнам)
Совринлар сони: 3
Турнирлар: V-Лига 2015, Вьетнам кубоги - 2015, Вьетнам Супер кубоги- 2015

2dd7b4213091af508501bfc10f15cb10.jpg
 
Вьетнамнинг энг номдор жамоаларидан бири саналадиган “Бин Дуонг” учун ортда қолган мавсум анча муваффақиятли тарзда ўтди. “Бин Дуонг” жамоаси 2015 йилда Вьетнамда гегемон эканини намойиш эта олди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш билан бир қаторда кубок ва якунда Супер кубокка ҳам эга чиқди.
 
 
4. Ал Аҳед (Ливан)
Совринлар сони: 3
Турнирлар: Ливан Премьер Лигаси, Ливан Элита кубоги, Ливан Супер кубоги

514852ca7bd0e7e7a6e3dfa7087b0b41.jpg
 
Бундан роппа-роса 50 йил олдин асос солинган “Ал Аҳед” жамоаси сўнгги йилларга келиб Ливан футболи байроқдорига айланди. Жамоа бу йил мамлакат чемпионлини қўлга киритди. Қолаверса, Ливандаги энг нуфузли турнирлардан бири саналадиган Элита кубогида ҳам зафар қучилди. Супер кубок учун бўлган ўйинда эса “Триполи” жамоаси доғда қолдирилди ва 2015 йилдаги совринлар сони 3 тага етказилди.
 
3. Ал Ҳидд (Баҳрайн)
Совринлар сони:
3
Турнирлар: Баҳрайн Қироли кубоги, Баҳрайн ФА кубоги, Баҳрайн Супер кубоги

c593e429f0e95c27ab6f9a104b11932e.jpg
 
“Ал Ҳидд” жамоаси учун ҳам 2015 йилги мавсум анча омадли кўриниш олди. Зеро ушбу жамоа ўтган йилда 3 та мусобақада ғолиб чиқишга эришди. Баҳрайн Қироли кубоги, Баҳрайн ФА кубоги, Баҳрайн Супер кубокларида бош соврин айнан “Ҳидд”га насиб этди. Фақатгина жамоа мухлисларини ҳафа қилган жиҳат – “Ал Ҳидд” Баҳрайн чемпиони бўла олмади. “Муҳаррақ” бу сафар ҳам “Ҳидд”ни доғда қолдира олди, “Ал Ҳидд” мамлакат чемпионатида иккинчи поғона билан чекланди. Аммо Супер кубок учун бўлган баҳсда “Ал Ҳидд” “Муҳаррақ”дан устун келди ва ўз ишқибозларини ажойиб ғалаба билан хушнуд этди.
 
2. Олтин Аср (Туркманистон)
Совринлар сони:
3
Турнирлар: Туркманистон Юқори Лигаси, Туркманистон кубоги, Туркманистон Супер кубоги. 

1a425a753cabef0920e4a34640e555f5.jpg
 
Қўшни Туркманистонда эса охирги йилларда “Олтин Аср” жамоаси яққол етакчига айланиб олди. Ушбу жамоа бу сафар ҳам мамлакат чемпионлигига эришди ва ўз унвонини муносиб ҳимоя қила олди. Таъкидлаш жоизки, “Олтин Аср” ўз тарихида иккинчи марта Туркманистон чемпионати олтин медалларига эга чиқди.
Шунингдек, жамоа мамлакат кубоги ва Супер кубогини ҳам ўзиники қилди. Супер Кубок учун кечган беллашувда ўз рақобатчиси “Аҳал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган “Олтин Аср” йилни 3 та соврин билан якунлади.
 
 
1. Бурирам Юнайтед (Тайланд)
Совринлар сони:
5
Турнирлар: Тайланд Премьер Лигаси, Тайланд ФА кубоги, Тайланд Лига кубоги, Kor Royal Cup, Toyota Mekong Club Championship

fb177972247e2d37335243474e2ed94f.jpg
 
Тайланднинг гегемон жамоаси – “Бурирам Юнайтед” 2015 йилда ҳам етакчиликни қўлдан бермади. Жамоа Тай Премьер Лигасида 3 мавсумдирки чемпионликни бегона қилмай келмоқда. Бу йил шунингдек, ФА кубоги, Тайланд Лига кубоги, Кор Роял кубоги каби мусобақаларда ҳам зафар қучилди. Секин-аста Осиё миқёсидаги турнирларда ҳам яхши ўйин намойиш эта бошлаган “Бурирам” ортда қолган 2015 йилда жами 5 та унвонга эга чиқди. Бу жамоанинг келаётган мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам кучли клубларга бош оғирғи бўлиши кутилмоқда.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:25, 06.01.2016.
Ўқилди: 2773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.