Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Шавкат Муллажонов Шаржанинг «Аш-Шаъб» клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Сўнги бир ярим мавсум давомида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида тўп сурган Шавкат Муллажонов кеча, 6 январь куни, Шаржанинг “Аш-Шаъб” клуби билан шартнома имзолади. 30 ёшли марказий ҳимоячимиз БАА чемпионатининг иккинчи қисмида энди шаржаликлар таркибида ҳаракат қилади.

Италиялик машҳур собиқ дарвозабон Вальтер Дзенга бош мураббийлигидаги “Аш-Шаъб” Муллажоновнинг ҳисоб бўйича тўртинчи хорижий клубидир. У бунгача Қатарнинг “Ал-Аҳли” (2010/2011нинг 2-ярми, 2011/2012), Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” (2012/2013нинг 1-ярми) ҳамда Хитойнинг “Ляонинь Вувин” (2013) жамоаларида ўйнаган.

- Мен, ўйлаб қарасам, охирги бор майдонга 25 сентябрь куни тушган эканман, - дейди янги легионеримиз. – Бу воқеага уч ойдан ортиқ вақт бўлибди. Иккинчи даврада, маълум сабабларга кўра, мен “Локомотив”да ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Янги мавсум бошланишига ҳам ҳали яна икки ой бор. Орада ушбу катта бўшлиқ пайдо бўлгани учун ҳам мен, гарчи “Аш-Шаъб” лигада қолиш учун курашаётган аутсайдерлардан бўлса-да, араблар таклифига розилик билдирдим. Менга айни дамда ўйин амалиёти ҳамда мусобақалашув жараёни жудаям зарур эди. Эътибор берсангиз, мени, гарчи “темирйўлчилар” сафида мавсум сўнгида аксарият вақтимни захира ўриндиғида ўтказган бўлсам-да, миллий терма жамоамизга мунтазам равишда чақираверишди.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ҳам айни шароитда Муллажоновга расмий учрашувлар айни муддаолигини таъкидлади:

- Шавкат Муллажонов катта тажрибага эга ҳимоячи. У мудофаанинг марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам бемалол тўп сура олади. Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан ҳамиша ўрин олувчи футболчилардан. “Аш-Шаъб”ни олдинда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш учун кечадиган аёвсиз кураш кутиб турибди. Айнан шундай баҳсларда Шавкат бу ерда катта синовдан ўтади. Бу ҳолат у учун қўшимча имконият: агар шу ярим йил мобайнида у ўзини яхши тарафдан кўрсата олса, келгуси мавсумни ҳимоячимиз баландроқ даражадаги бошқа клубда бошлаши мумкин. Бу эса Муллажонов ўз-ўзидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги муқим ўрнини яқин орада яна ўзида ушлаб қолиши эҳтимоли катталашади дегани. Ният қиламизки, нима бўлганда ҳам, бу ўзгариш терма жамоамиз манфаатига хизмат қилади.

***

Мухлислар яхши билишади, 2013/2014 йиллардаги мавсумнинг иккинчи ярмида “Аш-Шаъб” шарафини ҳамюртимиз Ойбек Қиличев ҳам ҳимоя қилганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:02, 07.01.2016.
Ўқилди: 4245 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.