Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда десак ҳам бўлади. Буни унинг ўйинларидан билиб олса бўлади. “Тўпчилар” футболчиси жорий мавсумда тўп оширишлари билан жамоадошларини ғалабалар сари етакламоқда. “Реал”нинг собиқ футболчиси ҳозирда АПЛнинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди.
Ўз навбатида, Ўзилнинг ушбу ўйинлари уни хориждаги энг яхши германиялик футболчи унвонини олишига туртки бўлди. Бу ҳақда Kicker маълум қилмоқда.
“Арсенал” хавбекидан кейинги ўринларни Тони Кроос, Шкодран Мустафи, Бастиан Швайнштайгер ва Сами Хедира кабилар кучли бешликни якунлаб берган.













