Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Жасур Абдураимов: «2015 йил муваффаққиятли келди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар термаси 2016 йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов билан қилган суҳбатимиз эса қитъа чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида бўлди.

Суҳбат чоғида бош мураббий қуйидагиларни гапириб ўтди: «Саралаш баҳсларига қадар тайёргарлик жиддий тарзда олиб борилди. Дастлаб Арманистон ёшлар терма жамоасига қарши иккита назорат ўйинини ўтказдик. Биринчисида ғалаба қозонган бўлсак, иккинчи учрашувда дуранг қайд этилди. БАА термаси билан эса 1та дуранг ва 1та ғалабага эришдик. Кейин Японияда «БМВ» халқаро турнирида қатнашдик. Унда биздан ташқари Япония, Польша, Хиросима шаҳри терма жамоалари иштирок этишди. Мазкур турнирда терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллади. Кейин Хитойда ташкиллаштирилган «Форд» халқаро мусобақасида қатнашдик. Бу турнирда Хитой, Япония ва Сурия терма жамоалари билан куч синашдик. Унда ҳам ғолиб бўлдик. Шундан сўнг Қатарда учта ўртоқлик учрашувини ўтказиб, бирида ғалаба қозондик, иккинчисида мағлуб бўлдик ва учинчи ўйинда дуранг қайд этдик. Бангладешда бўлиб ўтган саралаш мусобақасида 4 жамоа иштирок этди. Бу турнирда бизга Шри-Ланка, Бангладеш ва Бутан ёшлар терма жамоалари рақиблик қилишди. Гуруҳимизда биринчи ўринни олиб, Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Эндиги вазифамиз, қитъа чемпионатида кучли тўртликка кириш. Шунда жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўламиз. Саралаш мусобақасидан сўнг Беларусь ёшлари билан иккита назорат учрашувини ўтказиб, уларда ҳам зафар қучдик. Шундай экан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2015 йилни муваффақиятли ўтказди, дейишимиз мумкин. Лекин олдинда яна ўртоқлик учрашувлари ва Осиё чемпионатига тайёргарлик турибди».

Шундан сўнг Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловдан Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйинларига ўз фикрларини билдиришини сўрадик. «Ёшларимиз мавсумни муваффақиятли ўтказишди. Улар саралаш баҳсларида яхши иштирок этиб, ўз гуруҳларида биринчи ўринни олишди. Шу билан бирга, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар. Умуман олганда, Абдураимовлар сулоласи ўз ишини қилмоқда. Жасурга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламан»,-деди Жалолов.

Ўз навбатида, фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Тўлаган Исоқовнинг ҳам фикрлари билан қизиқдик. «Бу сулолани яхши танийман. Чунки Биродар  Абдураимов билан «Пахтакор»да бирга ўйнаганмиз. Жасур Абдураимов ёшлар терма жамоасига ўзи болалигидан устозлик қилган фуболчиларни жалб қилди. Бунинг қанчалик фойдали эканлигини натижадан билса ҳам бўлади. Терма жамоа саралаш баҳсларида биринчи ўринни эгаллаб, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашиш хуқуқини қўлга киритди. Жамоанинг асосий вазифаси эса қитъа биринчилигида ҳеч бўлмаганда тўртинчи ўринни олиб, жаҳон чемпионатига бориш. Бу борада уларга омад тилаб қоламиз»,-деди Исоқов.

Павел Валерианович Син

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:04, 08.01.2016.
Ўқилди: 3373 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик