Жаҳон бокс Ассоциацияси (WBA) америкалик енгилмас боксчи Флойд Мэйвезерни камардан маҳрум қилди. Ўтган йилнинг сентябрида Андре Бертога қарши ўтказилган 12 раундлик жангдан кейин енгилмас боксчи сифатида фаолиятини якунлаган Флойд Мэйвезер бундан олдинроқ WBC (World Boxing Council - Бутунжаҳон бокс уюшмаси) камаридан маҳрум қилинганди.
WBA президенти Жилберто Мендосанинг маълум қилишича, февраль ойидан бошлаб икки камар ҳам бўш ҳисобланади.
"Мейвезер шу йилнинг январи охирида жаҳон чемпиони мақомини тўхтатади. Бу титуллар Кейт Труман ва Эрисленди Лара томонидан эгалланиши кутилмоқда", дейди Жилберто Мендоса.
2015 йилнинг 3 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Гранд” аренасида ярим ўрта вазн тоифаси WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпионлик камари учун замонамизнинг икки буюк жангчиси – Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида “Аср жанги” ўтказилди. Жанг якунида ҳакамлар АҚШ вакили Мэйвезер 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобларида ғалаба қилганини маълум қилишди.