1) Олимпиада-2016 футбол (эркаклар) мусобақаси йўлланмаларининг қитъалар бўйича тақсимоти, жами 16та жамоа иштирок этади.
- Осиё (3та ўрин), УЕФА (4 ўрин), Африка (3 ўрин), Океания (1 ўрин), КОНКАКАФ (2,5 ўрин), КОНМЕБОЛ (1,5 ўрин) ва мезбон Бразилия.
2) Аргентина олимпия терма жамоаси саккиз йиллик танаффусдан сўнг, 2016 йилда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган даслабки жамоа бўлди. Месси ватандошлари Уругвайда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жанубий Америка чемпионатида 13 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллашди.
3) Океания минтақаси иштирокчиси сифатида Фижи терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Олимпиадага йўлланма олди. Саралаш босқичининг ҳал қилувчи финал ўйинида Фижи ва Вануатун олимпия терма жамоалари майдонга тушиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, ўйиндан сўнги пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида фижиликларнинг қўли баланд келишди. Ушбу минтақанинг яна бир эътиборга молик жиҳати гуруҳ босқичининг биринчи турида Таити олимпиячилари ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаган ҳолда Микронезия термаси дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақд 30та гол уриб, олимпия саралашидаги рекорд натижани қайд этишди, қойил.
4) 2016 йилнинг 12-30 январь кунлари Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати мусобақасининг тимсоли эълон қилинди. Унга кўра мусобақанинг расмий тимсоли бўлган "Саҳро тулкиси"га Нажим номи берилди. Ушбу жонивор Қатарнинг рамзи ҳисобланади.
5) 2014 йил 28 ноябрь куни Манилада ўтган ОФКнинг навбатдаги мажлисида 22 ёшлилар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатини Бразилия-2016 Олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш мусобақаси мақомида 23 ёшлилар ўтасидаги Осиё чемпионати дея ўтказишни тасдиқлади. Унда юқори учта ўринни эгаллаган терма жамоалар Бразилия-2016 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишади.
Абдумажид Қодиров тайёрлади.