Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Фурқат Юсуповдан: “Олтин тўп”ни ким олади?

Баҳо:
+1 | -

Эртага жаҳон футболидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлиб ўтади. Яъни ФИФА 2015 йилнинг энг яхшиларини аниқлайди. Табиийки кўпчиликни мазкур маросимнинг энг асосий соврини “Олтин тўп”ни ким олиши қизиқтирмоқда. Шу боис олтиндан бўлган тўпни ким қўлга киритиши ҳақида бироз мулоҳаза юритишига қарор қилдим.



Лионель Месси
“+” томонлари: “Барселона” билан 5 та совринга эга чиқди, Чемпионлар лигаси тўпурари бўлди, Аргентина термаси билан Жанубий Америка чемпионати финалига чиқди.
“-“ томонлари: Испания чемпионати тўпурари бўла олмади, икки ой жароҳат олди
“Олтин тўп”ни олиш имконияти: 50 %
Кўпчилик бу йил “Олтин тўп”ни “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти. Бунинг ўзига ҳос сабаблари бор албатта. Лео ўтган йил давомида клуби билан биргаликда 5 та мусобақада зафар қучди, терма жамоаси сафида қитъа чемпионати финалига қадар етиб борди. Унинг икки ой давомида футболдан ташқарида юргани ҳам бу совринни олишига ҳалақит қила олмайди. Зеро, аргентиналик жароҳат олган пайти, унинг рақобатчиси бўлган Роналду ўзини кўрсата олгани йўқ. Шахсий фикримча соврин Мессига насиб этади.

Неймар
“+” томонлари: “Барселона” билан 5 та совринга эга чиқди, Чемпионлар лигаси тўпурари бўлди, бу йил Ла лигада тўпурарлик қилмоқда
“-“ томонлари: Терма жамоаси билан қитъа чемпионатида омадсизликка учради, ўтган мавсумда ла Лигада кўп гол ура олмади
“Олтин тўп”ни олиш имконияти: 20 %
Месси йўқ пайтида “Барселона”да Неймар катта саҳнага чиқди. Бироқ “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун икки ой супер ўйин намойиш этиш камлик қилади. Неймар ўтган мавсумда барибир Леонинг соясида қолиб кетди. Бразилия термаси билан қитъа чемпионатидаги муваффақиятсизлиги ҳам совринни қўлга киритиши учун ҳалақит беради. Агар ушбу мавсумни Неймар бир текисда давом эттирса, 2016 йилнинг “олтин тўп”и бразилияликка насиб этиши мумкин. Ҳозирча эса у 3-ўрин билан кифояланиб, сабр қилишига тўғри келади.

Криштиану Роналду
“+” томонлари: Испания чемпионати тўпурари бўлди, Чемпионлар лигаси тўпурари бўлди, “Олтин бутса”ни қўлга киритди, Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди, 2 марта “пента-трик”ка эришди, ҳаммадан кўп гол урди.
“-“ томонлари: Жамоаси билан совринсиз қолиб кетди, муҳим ўйинларда гол ура олмади.
“ Олтин тўп ” ни олиш имконияти : 30 %
2015 йил Роналду ҳаммадан кўп гол урди. У 57 учрашувда шунча гол киритишга эришди. Ўзи иштирок этган мусобақаларда бош тўпурарга айланди, йил давомида икки ўйинда бештадан гол ҳам урди. Бироқ “Реал” билан совринларга эга чиқа олмагани унга панд берди. Бештадан турнирда зафар қучган икки футболчи қолиб кетиб, соврин ололмаган футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритса адолатдан бўлмас. Бу соврин шахсий натижаларига қараб берилади, шунинг учун ҳам Роналду “олтин тўп”га лойиқ деб ўйларсиз балки, бироқ португалиялик муҳим ўйинларда гол ура олмади. Шунинг учун ҳам унинг имкониятлари пасайиб кетди. Роналду катта эҳтимол билан сўровномада 2-ўринни қўлга киритади.

Бу шахсий фикрларим эди. Кимдир бу фикрларга қўшилиши, балки қўшилмаслиги ҳам мумкин. Хўш сизнингча бу йил “олтин тўп”ни ким қўлга киритади? Фақат бу саволга фанат эмас, холис кузатувчи сифатида фикр билдиринг.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:35, 10.01.2016.
Ўқилди: 7006 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.