Кириш Регистрация

Моуриньонинг таътили қандай ўтмоқда?

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моу-риньо истеъфога чиққач, асабларини тинчлантириш учун бироз ҳордиқ олишга қарор қилганини биласиз. Унга ҳозирги пайтда бу омил жуда зарур десак муболаға қилмаган бўламиз. Тўғри-да, таркибида кўплаб юлдузлар жамланган клубни бошқара туриб, бирдан муаммолар ичида қолиш ҳар қандай темир асабли одамни ҳам руҳан чарчатади. Қани,   Ғарб ОАВларининг Моуриньо ҳақидаги «миш-миш»­ларига қулоқ тутайлик-чи, у нималар билан машғул экан?

Манчестерда бўлди...

Кичиккина изоҳ: «Олд Траффорд» ҳудудини Жозенинг ўзи эмас руҳи сайр қилиб қайтди. Қандай, дейсизми? Гап шундаки, Луи ван Гал давридаги омадсизликлардан чарчаган «МЮ» мухлислари сўнгги вақтларда тез-тез қўлларида чиройли атиргул билан суратга тушишмоқда. Бу эса айни кунда ишсиз юрган «Беназир»ни «Олд Траффорд»да кутишаётганига ишора, десак бўлаверади. Манчестер шаҳрининг қаерига борманг, ёш ва навқирон пайтдаги Моуриньонинг жилмайиб турган улкан расмига кўзингиз тушади. «МЮ» мухлисларининг назарида айнан шу мутахассисгина жамоага ишонч ва ғолиблик руҳини қайтара олади, холос. Нима ҳам дердик, ҳозирги Моуриньонинг сочлари оқариб, ўзи ҳам анча кексайиб қолди. Аммо «қизил иблислар»ни мана шу «қария» ҳам тўла қаноатлантирса керак.

фақат адвокат гувоҳлигида...

«Тирик» Моуриньо эса Британия ОАВларининг хабарларига кўра, Бразилиядаги курортларнинг бирида оиласи билан мазза қилиб ҳордиқ чиқарди. The Sun нашрининг маълум қилишича, Жозенинг ёнида рафиқаси, ўғли кичик Жозе ва қизи Матильдалар бўлган. Оила Бразилиянинг шимолий-шарқидаги Nannai Resort and Spa меҳмонхонасида истиқомат қилишди. Моуриньолар оиласи томонидан банд қилинган «номер» учун ҳафтасига етти ярим минг доллар тўланган. Айтганча, Моуриньонинг айнан ўша ерда дам олганини унинг агенти Жорже Мендеш ҳам тасдиқлади. Айтишларича, Жозе яшаётган меҳмонхонанинг бир қўноғи у билан суратга тушмоқчи бўлибди. Шунда португалиялик ҳазиллашиб: «Фақат адвокатим гувоҳлигида» , деганмиш...

Қизиғи шундаки, Моуриньо олдинлари Янги йил байрамини Дубай, Париж ёки Нью-Йоркда кутиб оларди.

...охири Лиссабонга қайтди

Барча яхши ишларга вақти келиб якун ясалганидек, ниҳоят, Моуриньонинг таътили ҳам тугади. Ўтган шанба куни Жозени Лиссабондаги аэропортда кўришди. Айтишларича, шундан сўнг мутахассиснинг клубга бош мураббий қилиб тайинланишидан чўчиган «Спортинг» футболчилари кучли ҳамда ашаддий рақиблари бўлмиш «Порту»ни ўз майдонларида 2:0 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учратишганмиш...

Хуллас, «Беназир»нинг ҳозирги ҳолати ҳақидаги хабарлар ана шулардан иборат. Ким билади дейсиз, келажакдаги воқеалар қандай тус олар экан?..

Манба: Sovsport.ru, И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:44, 11.01.2016.
Ўқилди: 4072 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик